Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқанддаги Боғишамол кўчаси «бағри»га қачон шамол тегади?

Самарқанддаги Боғишамол кўчаси «бағри»га қачон шамол тегади?

Сайтимизга Самарқанд вилоятидан шикоят келди. Унда Самарқанд тумани, Туркман қишлоғи, Қуйи Туркман маҳалласидаги Боғишамол кўчаси ҳолати ҳақида гап боради. 

«Ушбу жой бошқа 6 та кўчани асосий кўча билан боғлайди. Совет вақтида қилинган асфалт деярли қолмаган.

Қишда ёмғирдан, ёзда эса чанг-тўзондан юриб бўлмайди.

Бу мавзу бир неча маротаба кўтарилди. Ижобий жавоб бўлмади. Ҳаттоки сайёр қабулда ҳам ҳал этилмади, маблағ йўқ эмиш, аммо ёнимиздаги қишлоқнинг ички кўчалар асфалт қилинди.

Нега Боғишамол кўчаси мутасаддилар эътиборидан четда қолмоқда?» дейилади мурожаатда.

Йўллар ҳануз инфратузилмамизнинг оғриқли нуқталаридан бири бўлиб қолмоқда. Тегишли мутасаддиларни Самарқанддаги ушбу муаммога эътибор қаратишга чақирамиз. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг