Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда қари аёлнинг бошига челак кийдириб, мушт туширган безориларга ҳукм ўқилди

Самарқандда қари аёлнинг бошига челак кийдириб, мушт туширган безориларга ҳукм ўқилди

Ижтимоий тармоқларда юриб кетаётган бир кампирнинг бошига челак кийдириб, уни урган икки йигитнинг видеоси тарқалган, бу ҳақда Бош прокуратура ҳам маълумот берган эди.

Самарқанд шаҳридаги «Шодиёна» савдо мажмуасининг иккинчи қаватида жойлашган 46-сонли савдо дўкони олдида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Б.Х.нинг орқа томонидан келиб, Р. исмли шахс унинг бош қисмига челак кийдиргач, Ш.А. уни қўли билан бир марта уриб йиқитгач, ҳодиса жойидан қочиб кетишганди.

Ушбу ҳолат, Ш.А.нинг таниши А.М. томонидан ўзининг «Samsung» русумли телефон аппарати ёрдамида видео тасвирга олинган ва 2018 йил 6 ноябрь куни Д.Б.томонидан «Instagram»ижтимоий интернет тармоғи орқали тарқатилганди.

«Севимли» каналининг «Замон» информацион дастурида мазкур ҳодиса юзасидан суд жараёни ҳақида маълумот берилди.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси Зарифа Аҳмедова берган маълумотларга кўра,  Ширинбек Абдураҳмоновга Ёшлар иттифоқи томонидан берилган кафиллик хати, «Боғимайдон» маҳалла фуқаролар йиғини томонидан берилган кафолат хати, жабрланувчининг даъвоси йўқлиги, айбланувчининг қилган ишидан пушаймонлиги туфайли, озодликни чеклаш жазоси белгиланган.

Лавҳада судланувчи Ширинбек Абдураҳмонов бу ишидан пушаймонлигини билдириб, кечирим сўраган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг