Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда ИИБ ходимлари сайёҳларга электрошокер ишлатди (видео)

Самарқандда ИИБ ходимлари сайёҳларга электрошокер ишлатди (видео)

20 май куни кечқурун бир неча қозоқ фуқаролари Самарқанд шаҳрида юрган пайтда ИИБ ходимлари улардан ҳужжат талаб қилгани акс этган видео тарқалган. Видеода ИИБ ходимлари уларга нисбатан қўполлик қилиб, электрошокер қўллаган.

ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Шохруҳ Ғиёсовга кўра, 20 майдан 21 май кунига ўтар кечаси Самарқанд шаҳрида тунги хизматга жалб этилган Самарқанд шаҳар ИИБ Патруль-пост хизмати ходимлари қўшни мамлакатдан меҳмонга келган сайёҳларнинг шахсини текшириш жараёнида қўпол муносабатда бўлиб, хизмат вазифасини ва махсус-техник воситаларни қўллаш ваколатини суиистеъмол қилганлар.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ИИВ Шахсий хавфсизлик хизмати томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Текширув якунига кўра, қонунчиликка зид ҳаракат қилган барча ходимларнинг ҳамда фаолиятга масъул раҳбарларининг хизматдан бўшатилиши ва жавобгарлик масаласи кўриб чиқилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг