Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саида Мирзиёева: «Президентнинг қизи бўлиш — имтиёз эмас…»

Саида Мирзиёева: «Президентнинг қизи бўлиш — имтиёз эмас…»

Фото: Kun.uz

Бугун, 2 февраль куни Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг очилиш маросимида бўлиб ўтди.

Унда фонднинг Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева Ўзбекистонда сўз эркинлигига асос яратилаётгани ҳақида гапирди.

«Ўз ишининг профессионалларини бирлаштириш вақти келди. Уларга масс-медиадаги муаммолар маълум. Мазкур фонд шу муаммоларни бартараф этиш ва олдимизга қўйган мақсадларимизни амалга оширишга хизмат қилади.

Президентнинг қизи бўлиш — имтиёз эмас, улкан масъулият. Мен буни яхши англайман. Фаолиятим давомида кўп бора мени танқидий таққослаш ҳаракатларини кузатдим. Мен масъулиятни чуқур ҳис қиляпман ва жамоатчиликка фойда келтириш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан», деди Саида Мирзиёева.

Шунингдек у, журналист ва блогерларга халқнинг овози бўлишларини, бу йўлда қўрқмасликларини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда АОКА директори в.б. Комил Алламжонов ва директор ўринбосари Саида Мирзиёева ишдан кетгани хабар қилинганди.

Орадан кўп вақт ўтмасидан, ушбу тандем янги ташкил этилган Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондида иш бошлашгани маълум бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг