Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саида Мирзиёева бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионати иштирокчиларига омад тилади

Саида Мирзиёева бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионати иштирокчиларига омад тилади

Фото:«Facebook»

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева «Facebook»даги саҳифасида бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этаётган ҳамюртларимиз ҳақида фикр юритди. 

«Мамлакатимиз терма жамоасини куни кеча Москвада очилган ва тарихда биринчи бор ўтказилаётган юниорлар ўртасидаги бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этаётгани билан қутлайман.

Ўзбекистон шарафини 13-15 ёшли қизларимиз - Камила Абдуллаева, Нилуфар Аъзамова, Мадина Ирназарова, Мумтозабону Исҳоқзода, Мадина Юнусова ҳамда Таҳмина Икромова ва Ёсмина Раҳимова ҳимоя қилмоқда.

Етук мураббийлар Татьяна Кун, Валерия Грудняк, Раъно Муҳамедова, Елена Асланова ва Ирина Кудряшева муносиб спортчиларни – бўлажак Олимпия чемпионларини тайёрлаганига ишончим комил ҳамда ушбу мусобақа уларнинг фаолияти ва ҳаётида тарихий бўлишига умид қиламан» дея ёзган Мирзиёева.

Саида Мирзиёева  тадбирни юқори даражада ташкил этгани учун Ирина Винер-Усмоновага алоҳида миннатдорлик билдирган. 


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг