Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саҳрога айланган Мўйноқдаги мўъжиза — янги ДХМ фойдаланишга топширилди

Саҳрога айланган Мўйноқдаги мўъжиза — янги ДХМ фойдаланишга топширилди

Фото: Давлат хизматлари маркази

Президентимизнинг махсус қарори асосида Оролбўйи ҳудуди маҳаллий аҳолисининг турмуш шароитини яхшилашга, аҳоли пунктлари инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги ушбу стратегик аҳамиятга молик ҳаракатга ўз ҳиссасини қўшмоқда. Оролбўйи ҳудудининг юраги ҳисобланмиш – Мўйноқ туманида замонавий Давлат хизматлари маркази фойдаланишга топширилди. Бугунги кунда бу ерда 31 мингдан ортиқ фуқаро истиқомат қилади.

Марказ биноси 288 квадрат метр майдонда барпо этилиб, мазкур бинода Давлат хизматлари маркази билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Президенти Мўйноқ тумани Халқ қабулхонаси жойлашган.

ДХМда инвесторлар учун алоҳида хона, болалар ўйингоҳи ҳамда тиббий пункт ҳам мавжуд.

Марказ биноси янгича услубда безатилган бўлиб, хизматларни онлайн тарзда олиш имконини берадиган инфокиосклар, электрон навбат учун махсус мониторларнинг ўрнатилиши, замонавий администратор бурчаги – буларнинг ҳаммаси мурожаат қилган ҳар бир фуқарога алоҳида эътибор қаратилганлигининг намунаси.

Марказ биносида давлат хизматларини кўрсатиш давомида электрон навбат тизимининг ўрнатилиши, шинам кутиш заллари, она ва болалар хонаси каби шарт-шароитлар яратилиши Мўйноқ тумани аҳолисига сифатли, қулай ва тезкор давлат хизматларини кўрсатишга имкон яратади.

Бир кунда 250-300 фуқарога қулай ва тезкор хизмат кўрсатиш режалаштирилмоқда. Янги Давлат хизматлари маркази Мўйноқ тумани аҳолиси учун қулай давлат хизматлари кўрсатиш йўлида ҳақиқатдан ҳам катта қадам бўлишига умид қиламиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг