Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Сабр, Малоҳат. Кутамиз...»

«Сабр, Малоҳат. Кутамиз...»

Фото: Халқаро матбуот маркази

Сайлов жараёнларини фаол ёритган тележурналист Малоҳат Йўлдошева кеча қоқ пешин пайти «Фейсбук»даги саҳифасида шундай ёзганди:

«Эртага (яъни, 6 январь) соат 13.00 да Марказий сайлов комиссияси Парламентга 25 та сайлов окгуги бўйича қайта сайловлар натижаларини эълон қилади. Лекин оралиқдаги ташвиқот кампаниясида сайловчилар орасида бор обрўсини ҳам қўлдан бой берганларни кўрдим. Шу ҳудудда яшамаган, бу ердаги аҳолининг муаммоларию дардидан бехабар, сайловгача ҳеч ким  танимаган инсонларни номзодликка қўйиш тажрибасига қачон барҳам берилар экан бизда. Шунга яраша ҳеч бўлмаса, эплаб омма билан муомала қиломайдиган инсонлар эртага парламентдан кресло эгалласа, эҳ, янами, қачон Янги Ўзбекистон?! — дегим келади.

Сабр, Малоҳат.

Кутамиз...»

Орадан бир кун ўтиб, бугун — такрорий сайлов натижалари эълон қилингач, журналист юқоридаги мулоҳазаларини мантиқий давом эттиради:

«Ҳеч қайси партия 76 тугул 55 та ҳам ўрин ололмади Парламентдан.

ЎзЛиДеП -53 та;

«Миллий Тикланиш» - 35 та;

«Адолат» -24 та;

ХДП - 22 та;

Экопартия - 15 та.

Агар 2014 йилги сайловлар билан солиштириладиган бўлсак, Тадбиркорлар партияси 1 та ва «Адолат»чилар 4 та қўшимча ўринга эга бўлди. ХДПчилар парламентдан 4 та ўрин йўқотди. «Миллий Тикланиш» ва Экологлар ўрни ўзгаришсиз қолди.

Бундай олиб қараганда, «Адолат»чилар ғалаба қилди.

Назаримда, бунинг сабаби бор. Ҳуқуқини муҳофаза қилиши керак бўлган идоралардан кўпгина адолатсизлик кўрган халқимиз бу партиянинг сайловолди дастурига ишонди, партия эса ишонтира олди.

Бу ишонч қанчалик оқланади, доимгидек, вақт — Олий ҳакам!»

Ҳамкасбимизнинг мулоҳазаларига қўшимча шартми?!

Ҳеч-да!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг