Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон консулхонаси очилди

Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон консулхонаси очилди

Фото:«Rostov-gorod.ru»

Президент қарори билан Ростов-Дон шаҳрида (Россия Федерацияси) Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонаси очилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди. 

Бош консулхона Ўзбекистон фуқаролари ҳамда юридик шахсларига сифатли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатади, шунингдек, меҳнат фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда меҳнат мигрантлари бўлиб турган давлатда уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини амалга оширишларида кўмаклашади.

Шу муносабат билан Ташқи ишлар вазирлигига масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонани консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва меҳнат мигрантлари масалалари бўйича мутахассислар билан тўлдириш вазифаси топширилди.

Аввалроқ, Екатеринбург шаҳрида консуллик идораси очилгани ҳақида хабар берилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг