Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россиянинг Самара вилоятида 46 нафар ўзбекистонлик заҳарланди

Россиянинг Самара вилоятида 46 нафар ўзбекистонлик заҳарланди

Фото:«Звезда»

Жорий йилнинг 16-17 июль кунлари Россиянинг Самара вилоятида 46 нафар ўзбекистонлик мигрант заҳарланиш оқибатида шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органларига асосан, «Комсомольская правда» нашри хабар берди.

Тафсилотларга кўра, 2019 йилда Самара вилоятига Ўзбекистондан 60 нафар киши қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш учун келган. Улар Сизранск туманидаги уйлардан бирида яшаб келишган, овқатни ўзлари тайёрлаганлар. 

Жабрдийдаларнинг ҳолати ўртача оғирликда баҳоланмоқда. Айни дамда терговчилар воқеа сабаблари устида иш олиб бормоқда.

 

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг