Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россияга пиёда ўтиш вақтида музлаб қолган Ўзбекистон фуқаросининг суяк қолдиқлари топилди

Россияга пиёда ўтиш вақтида музлаб қолган Ўзбекистон фуқаросининг суяк қолдиқлари топилди

Фото: «Orsk.ru»

Россиянинг Оренбург областига қарашли Акбулак посёлкаси яқинида одам суяги қолдиқлари топилди. Дастлабки таҳминга кўра, Ўзбекистон фуқароси қишда Қозоғистондан Россияга пиёда ўтиш вақтида музлаб қолиб, вафот этган.

Марҳумнинг шахси мурда ёнидан топилган ҳужжатлар ва қўл телефони ёрдамида аниқланган. Шахсни тасдиқловчи паспорт 1996 йилда Навоий вилоятида туғилган Норбаев Сардорга тегишли бўлган. Нима учун марҳумдан фақат суяк қолдиқлари қолгани сабаби ҳозирча маълум эмас.

Айни вақтда суриштирув ишлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг