Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россияда мигрантлар орасида жиноятчилик яна ўсаётгани айтилди

Россияда мигрантлар орасида жиноятчилик яна ўсаётгани айтилди

Фото:«Газета СПб»

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норов Россияда мигрантлар орасидаги жиноятчилик борасидаги маълумотларни тақдим этди. 

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев мамлакатнинг бир қатор субъектларида мигрантлар орасида жиноятчилик ўсаётгани ва шу муносабат билан ҳудудий раҳбарлар қўшимча чоралар кўриши лозимлигини маълум қиллган.

Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Мурманск ва Aмурда ишлаётган чет эл фуқаролари томонидан 2020 йилнинг июль ойида жамоат тартибини бузиш ҳолатлари қайд этилган.

Медведевнинг таъкидлашича, ишсиз қолган мигрантлар иштирокидаги жиноятчилик даражаси яна ошиши мумкин. Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказларида жойлар етарли эмас ва бу мигрантларни депортация қилишда қийинчиликларни туғдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Россия Ички ишлар вазирлиги 2020 йил июль ойининг бошида пандемия пайтида мамлакатда ишсиз қолган мигрантлар ўртасида жиноятчилик пасайганини маълум қилган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг