Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия ҳарбийлари Сурхондарёга етиб келди

Россия ҳарбийлари Сурхондарёга етиб келди

Сурхондарё вилояти ҳудудидаги «Термиз» полигонида Ўзбекистон – Россия Қуролли Кучлари ҳамкорлигида ўтказиладиган қўшма ўқувларда иштирок этувчи Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Марказий ҳарбий округи ҳарбий хизматчилари мамлакатимизга етиб келди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар бермоқда.

Меҳмонлар Термиз халқаро аэропортида кутиб олинди.

Ҳамкорликдаги ўқувлар бугун, 30 июлдан бошланади.

Машғулотлар давомида икки давлат ҳарбийлари шартли душманнинг яширин базаларини қидириб топиш ва йўқ қилиш, улар томонидан эҳтимолий ҳужумлар амалга оширилганда, уни бартараф этиш каби вазифаларни бажаришади.

Машғулотлар жараёни батафсил ёритиб борилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг