Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Россия 1» телеканали томонидан Хоразм ҳақида кўрсатув суратга олинди

«Россия 1» телеканали томонидан Хоразм ҳақида кўрсатув суратга олинди

Фото: Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати

Шу йилнинг 14-16 феврал кунлари Ўзбекистон Республикаси Туризмни риожлантириш давлат қўмитаси таклифига биноан Россия Федерациясининг «Россия 1» телеканали ходимлари Хоразм вилоятига ташриф буюришди. Хоразмда Марк Богатырёв бошловчилигидаги «По секрету всему свету» телекўрсатувининг галдаги сони суратга олинди. Бу ҳақда Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ижодкорлар икки кун давомида Хоразмнинг қадимий анъаналари ва тўй маросимларига гувоҳ бўлишди, Хоразмча келин салом анъанаси, миллий таом тайёрланиш жараёни, мисгарлик ва наққошлик мактаблари фаолияти, Хива шаҳридаги «Нуриллабой саройи», «Ичан қала» давлат музей қўриқхонаси обидалари суратга олинди.

Тасвирга олиш жараёнида ижодкорлар оддий аҳоли уйларида мехмон бўлишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг