Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бу сизни ҳайратлантириши аниқ: Риштондаги «ажойиботхона»дан фоторепортаж

Бу сизни ҳайратлантириши аниқ: Риштондаги «ажойиботхона»дан фоторепортаж

Фото:«Xabar.uz»

Аввал хабар берганимиздек, Фарғона ҳокимлиги ташаббуси билан журналист ва ижодкорлар учун вилоят бўйлаб пресс-тур ўтказилди. Тадбир доирасида турли корхоналар, музейларга ташриф буюрилди. Шундай масканлардан бири Риштон шаҳрида жойлашган Равшан Тожиддинов кулолчилик устахонаси қизғин иш жараёни, яратилаётган ажойиб буюмлари билан эътиборимизни тортди. 

Равшан Тожиддиновнинг айтишича, устахонада жами 70га яқин киши меҳнат қилади, уларнинг аксарияти ёшлардан иборат. Ясалган буюмлар дунёнинг 24 давлатига экспорт қилинади. Ҳатто бу ерган сайёҳлар ташриф буюриб, ўзлари ижодий намуналар билан танишадилар. 

Устахона икки қаватдан ташкил топган: биринчи қаватда иш жараёни кетади, иккинчи қават эса тайёр буюмлар галереясидан иборат. 

«Xabar.uz» мухбирлари ушбу маскандан фоторепортаж тайёрлади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг