Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қуруқ, кам булутли ва иссиқ об-ҳаво қайтмоқда

Қуруқ, кам булутли ва иссиқ об-ҳаво қайтмоқда

Фото:«Xabar.uz»

Республика Гидрометерология маркази янги бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Июль ойининг охири ва августнинг илк кунларида кузатилган ёмғирли ва паст ҳароратли қисқа муддатли даврдан сўнг шу ҳафта бошидан республикамизда об-ҳаво яна қуруқ, асосан кам булутли ва иссиқ бўлади.

Кечаси ҳарорат 20-23 даража атрофида, кундузи 36-39 даражагача кўтарилади. Бундай об-ҳаво одатда август ойининг биринчи ярмида кузатилади.

Фақат мамлакатимизнинг шимолий ҳудудлари Волгабўйи устида шаклланган баландликдаги циклон билан боғлиқ бўлган нам ва салқин ҳаво оқими таъсирида бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида булутлилик ортади, 4-5 августда шамолнинг тезлиги 15м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат бу ҳудудларда 30-33 даража атрофида бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг