Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қурилиш вазирлиги: Тошкент шаҳар бош режаси концепцияси кечикаётгани шаҳар ҳокимлигининг муаммоси

Қурилиш вазирлиги: Тошкент шаҳар бош режаси концепцияси кечикаётгани шаҳар ҳокимлигининг муаммоси

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Шаҳарсозлик масалалари, сўнгги йилларда шаҳарсозлик бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси» мавзусида журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Қурилиш вазири ўринбосари Шуҳратхўжа Ҳошимов республика ҳудудида аҳолини жойлаштиришнинг Бош схемаси ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар, шаҳарлар ҳудудларини режалаштириш схемалари, аҳоли пунктларининг бош режалари ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатлари устида жиддий иш олиб борилаётгани таъкидланди.

Вазирлик мутасаддилари ОАВ саволларига жавоб берар экан, шаҳарсозлик ва қурилиш учун муҳандислик изланишлар соҳасида илмий-техникавий сиёсат юритилаётгани, ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган энергия самарадор ва энергия тежайдиган инновацион лойиҳалар қурилиш фаолиятига жорий этилаётгани ҳақида маълумот берди.

Тадбирда қатнашаётган мухбир Тошкент шаҳар Бош режасининг концепцияси нега қайта-қайта кечиктирилаётгани, белгиланган муддатлар ортга сурилаётгани, бунга сабаб бўлаётган омилларни сўради.

«Бош режа концепциясининг кечикаётгани Тошкент шаҳар ҳокимлигининг муаммоси», — деди вазир ўринбосари Шуҳратхўжа Ҳошимов.

Мулоқот давомида шаҳар Бош режаси концепцияси турк ва инглиз компаниялари билан ҳамкорликда тайёрланаётгани, ишлаб чиқилгандан кейин масъул мутахассислар жалб этилган ҳолда кўриб чиқилиши, шундан сўнг тасдиқланиши қайд этилди.

«Ушбу концепция яқин 1,5-2 ой ичида тайёр бўлади», — деди Шуҳратхўжа Ҳошимов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг