Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қумқўрғонда 104 та кам таъминланган оилага соғин сигир совға қилинди

Қумқўрғонда 104 та кам таъминланган оилага соғин сигир совға қилинди

Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида 104 та кам таъминланган оилага соғин сигир совға қилинди.

— Уч нафар вояга етмаган фарзандларим бор, турмуш ўртоғим вафот этганига 5 йил бўлган. Бугунги мураккаб шароитга қарамай, туман ҳокимлиги томонидан бизнинг хонадонимизга соғин сигир совға қилишди. Бу билан оиламга барака улашди. Авалло, синовли бир кунда ҳалқига ғамҳўрлик қилиб, ҳар доим кўмак қўлини чўзаётган юртбошимизга, ташаббускор раҳбарларга ўз ташаккуримни билдираман.

Бу қалбдан чиққан сўзлар Сурхон воҳасининг Қумқўрғон тумани «Янгиер» маҳалласи фуқароси Хуршида Умаровага тегишли.

Туманда сектор ҳудудлари бўйича кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмуш шароити оғир оилалар рўйхати шакллантирилди. Туман ҳокимлиги ташаббуси, фермер хўжалик раҳбарлари, ҳомийлар кўмаги билан ана шундай 104 та оилага бепул соғин сигирлар совға қилинди.

Шунингдек, кам таъминланган оилаларга 50 тадан товуқ берилиши ҳам йўлга қўйилди. Бу каби эзгу ишлардан кўзланган мақсад эса, аҳолини камбағалликдан чиқариш, уларнинг бандлигини таъминлаш, қўшимча даромад манбаига эга бўлишлари учун имкониятлар эшигини очишдир. Туманда бу каби хайрли ташаббуслар давом этмоқда. Чаман Рахмонов, Абдуманноп Нематов, Қурбон Чориев, Абдулла Чориев каби фермер хўжалик раҳбарлари бу хайрли ишга биринчилардан бўлиб бош қўшишмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг