Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қулоқчинларнинг яна бир хавфи маълум қилинди

Қулоқчинларнинг яна бир хавфи маълум қилинди

Фото:«Starttb.ru»

Қулоқ касалликлари бўйича мутахассилар қулоқчинларни тақиш қулоқда тер, ёғ, ўлик терининг ва ҳатто сочларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкинлигини аниқлади. Бу ҳақида «Mirror News» хабар бермоқда.

Сиз харид қилаётган қулоқчинлар бозордаги энг машҳур қулоқчинлар бўлиши мумкин, аммо бу уларнинг соғлиққа фойдали эканлигини таъминламайди.

Афсуски, узоқ вақт наушниклардан фойдаланиш кунлар ўтиши билан қулоқ инфекцияси касалликларига олиб келиши мумкин.

Қулоқларга тиқилган ҳар қандай нарса қулоқ мумининг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Эшитиш воситаси ва мосламалари cингари қулоқчинлар мум ишлаб чиқариладиган жойга тиқилади ва амалда кўпроқ мум ишлаб чиқаришни келтириб чиқариши мумкин.

Экспертлар одамларнинг қулоқчинлардан воз кечолмасликларини назарга олиб, наушниклардан фойдаланаётганда уни спирт билан мунтазам тарзда артиб, тозалаб туришларини маслаҳат беришган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг