Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистонлик блогер Ўзбекистон ички ишлар ходими ҳақида пост ёзди

Қозоғистонлик блогер Ўзбекистон ички ишлар ходими ҳақида пост ёзди

Фото: facebook.com/Алишер Еликбаев

Қозоғистонлик блогер Алишер Еликбаев «Facebook»даги саҳифасида Ўзбекистон ички ишлар ходими ҳақида пост қолдирди. Бу ҳақда «Davletovuz» канали маълум қилди.

«Олмаота ва Остонада полиция пойтахтнинг номи ўзгартирилишига қарши, норози бўлганларни аёвсиз қўлга олаётган бир пайтда, бухоролик полиция ходими Рустам бизга Минораи Калон тарихи, қурилиши ҳақида сўзлаб берди, машҳур Бухоро ошини қаерда ейиш, кечки пайт қаерларга бориш мумкинлигини айтди. Аслида бизни турмуш ўртоғимиз билан суратга тушириб қўйишни таклиф қилганимдан сўнг у билан танишиб қолдик. Ҳа, ҳа, мен сизларга янги Ўзбекистон ҳақида гапириб бераяпман...», деб ёзган таниқли блогер.

Малик Каримовнинг билдиришича, Алишер Еликбаев пиар бўйича эксперт, Қозоғистоннинг энг таниқли блогерларидан ва жамоатчилик фикрига таъсир кўрсатадиган вакилларидан бири бўлиб, шу кунларда Наврўз баҳона Ўзбекистонда саёҳат қилмоқда. Унинг Бухорода бўлиб, Ўзбекистон ички ишлар органлари ходимларининг янги қиёфаси ҳақида шундай пост қолдириши Ўзбекистон туризми учун энг яхши пиар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг