Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонлик жасади юртимизга қайтарилди

Қозоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонлик жасади юртимизга қайтарилди

Фото:«24tv.ua»

2019 йил 16 июль куни Олмаота-Тошкент-Термиз трассасида, Туркистон вилояти ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси юз бергани ҳақида хабар қилинган эди. 

Ташқи ишлар вазирлиги ахборотига кўра, 1 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этган ва яна 4 ҳамюртимиз жароҳатига сабаб бўлган 13 июлдаги йўл-транспорт ҳодисасининг тафсилотларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги (Қозоғистон) Бош консулхонаси ходими 2019 йилнинг 16-17 июль кунлари Жамбил вилояти Мўйинқум тумани ва Қарағанда вилояти Приозерск шаҳрига борган.

Марҳум ҳамюртимизнинг жасади яқинлари ҳамроҳлигида Ўзбекистонга жўнатилган. Жароҳатланганлар эса Приозерск шаҳар касалхонасига жойлаштирилган.

Қозоғистон миграция хизматининг мазкур ҳудуддаги вакиллари берган маълумотга кўра жами 11 нафар Ўзбекистон фуқароси ноқонуний меҳнат билан шуғуллангани учун қўлга олинган, улардан 6 нафари хизмат автомашинасида ЙТҲга учраган.

ЙТҲ факти бўйича полиция ходими – хизмат автомашинаси ҳайдовчисига нисбатан жиноий иш очилган.

Бош консулхона жароҳатланган ҳамюртларимиз О.Н. ва С.С.ни Ўзбекистонга жўнатиш масалалари билан шуғулланмоқда ва вазиятни назоратда ушлаб турибди, дейилади хабар якунида. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг