Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда жабрланганлар махсус борт билан Тошкентга олиб келинди

Қозоғистонда жабрланганлар махсус борт билан Тошкентга олиб келинди

Фото: «Tengrinews.kz»

Олмаота шаҳридаги Бош консуллигимиз томонидан хабар қилинишича, жабрланганларга кўмак кўрсатиш бўйича тузилган махсус ҳукумат комиссияси фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Абдулла Қўлдошев бошчилигида Қозоғистоннинг Кордай туманига етиб келган ва барча расмиятчиликлар бажарилгандан сўнг 2019 йилнинг 21 апрели, тунги соат 02.00да турли даражада тан жароҳатлари олган 9 нафар ҳамюртимиз реанимобилларда Қозоғистондан Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрига юборилган.

Ҳамюртларимизни Ўзбекистонга олиб келиш учун Бишкекка ФВВнинг махсус борти етиб борди. Қозоғистон худудидан олиб чиқилган ҳамюртларимиз:

1. Ўлжабоев Аббос, 21.01.1994 йилда туғилган;

2. Хаитбоев Умирбек, 22.06.1985 йилда туғилган;

3. Ахмедова Радмила, 05.08.1994 йилда туғилган;

4. Матчонов Отабек Абдуллаевич, 22.04.1985 йилда туғилган;

5. Сейтмуратов Дўстжон Даулетович, 22.02.1987 йилда туғилган;

6. Хайдаров Сардор Анорбек ўғли, 09.05.1994 йилда туғилган;

7. Ильясов Марис, 1974 йилда туғилган;

8. Мамбетов Насридин, 09.05.1971 йилда туғилган;

9. Жабборов Шодлик Махсудович, 25.12.1984 йилда туғилган.

ЙТҲ натижасида жабрланмаган Мухимжонов Заводбек ( 21.04.1999 йилда туғилган) ва Абдусатиров Исломиддин (8.01.1997 йилда туғилган) тиббий кўрикдан ўтказилгандан сўнг қариндошлари ҳамрохлигида Олмаота шаҳрига йўл олди.

Жуманиязова Марҳамат (16.08.1996 йилда туғилган) Қозоғистоннинг Тароз шаҳридаги касалхонада қолди. Шифокорлар унга қимирлашни таъқиқлаб қўйгани боис даволанишни ўша жойда давом эттирмоқда.

Айни вақтда Кордай туман касалхонаси моргида уч нафар Ўзбекистон фуқароси жасади сақланмоқда.

1. Абдуҳолиқов Ўринбой Мирхамит ўғли, 04.11.1993 йилда туғилган;

2. Калмуратов Алишер Сапарбаевич, 30.12.1988 йилда туғилган;

3. Ермекбаева Дилором, 1972 йилда туғилган.

Расмий шахсни аниқлаш процедураси ўтказилгандан сўнг вафот этган ҳамюртларимизни Қозоғистон - Ўзбекистон чегарасига (Жибек Жоли - Ғишт кўприк) Қозоғистон расмийлари етказиб беради.

Айни вақтда Бош консуллик ходими лозим бўлган ёрдамни амалга ошириш учун Кордай туманида бўлиб турибди.

Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси Ўзбекистон ФВВ самолёти маҳаллий вақт билан соат 04.00да Бишкекдан Тошкентга учиб кетганини тасдиқлади. Самолёт бортида автобус ҳалокати вақтида жабр кўрган ҳамюртларимиз бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг