Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистонга ташриф, нархи оширилган электр энергияси, тўйларни тартибга солувчи қарор, учовлон ва тўртинчи, осмондан ёққан олтин ва бошқа хабарлар

Қозоғистонга ташриф, нархи оширилган электр энергияси, тўйларни тартибга солувчи қарор, учовлон ва тўртинчи, осмондан ёққан олтин ва бошқа хабарлар

Коллаж: «Xabar.uz»

Бугун, 15 март куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Сиёсат

Қозоғистонга ташриф

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 15 март куни амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетди.

Шавкат Мирзиёев Остонада кутиб олинди

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Остона шаҳрига етиб келди. Олий мартабалик меҳмонни Остона халқаро аэропортида Қозоғистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Аскар Мамин кутиб олди.

Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёев билан учрашишни соғинганини айтди

— Сиз Ўзбекистонда жуда катта ишларни амалга оширяпсиз ва бу бутун минтақамизга ижобий таъсир кўрсатмоқда. Кеча Тожикистон, бугун Қирғизистон Президентлари билан гаплашдим. Улар ҳам сизнинг сиёсий иродангиз ва саъй-ҳаракатларингиз халқларимизни хурсанд қилаётганини айтишди. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бугунги маслаҳат учрашуви ҳам сизнинг ташаббусингиз билан ташкил этилди, — деди Нурсултон Назарбоев.

Остонада Марказий Осиё давлат раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди

Таъкидлаш жоизки, мазкур йиғилиш Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил сентябрда БМТ бош ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида билдирган таклифига биноан ўтказилмоқда.

Тарихда янги саҳифа: Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви

Президент Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувларини ҳар йили Наврўз байрами арафасида ўтказишни, навбатдаги учрашувни келгуси йили Тошкентда ташкил этишни таклиф қилди. Ўзаро ишонч ва манфаатдорлик асосида савдо, иқтисодиёт, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳаларда, хавфсизлик ва барқарорлик масалаларида ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

Шавкат Мирзиёев биринчи даражали «Дўстлик» ордени билан тақдирланди

Маросимда Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев нутқ сўзладилар. Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари мазкур йирик тадбир икки халқ ўртасидаги маданий алоқаларни янада ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш ва дўстлик ришталарини мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнашини таъкидладилар.

Иқтисодиёт

Электр энергияси нархи ошмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 913-сонли қарорига асосан «Ўзбекэнерго» АЖ 2018 йил 1 апрелдан бошлаб электр энергиясининг нархлари ошганлигини маълум қилади.

Туризм

Кувайтда ўзбек оши биринчи ўринни олди

Наврўз байрами арафасида Ўзбекистон элчихонаси меҳмонларни мамлакатимиз ҳақидаги материаллар, сайёҳлик йўналишлари, таълим ва сайёҳлик тизимидаги ислоҳотлар, халқ амалий санъати намуналари, миллий либослар, безак буюмлари билан яқиндан таништиришди.

Ҳуқуқ

Васиятнома фақат мол-мулкка эмас, инсон тақдирига ҳам дахлдор

Қонун нуқтаи назаридан фуқаронинг ўзига тегишли мол-мулкни ёки бу мол-мулкка нисбатан ҳуқуқни вафот этган тақдирда тасарруф этиш хусусидаги хоҳиш-иродаси васият деб эътироф этилади. Васиятноманинг вакил орқали тузилишига йўл қўйилмайди.

Жамият

Президент матбуот котибининг таржимаи ҳоли ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари эълон қилинди

Oтаси Исмоил Алламжонович Шокир-Кориев ВАЗ АЖда автослесарь бўлиб ишлаган. Онаси Гулнора Ашировна Шокир-Кориева Тошкент шаҳридаги 3-туғруқхонада катта ҳамшира.

Видео. Туризм кредитини олиш тартиби қандай?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш ҳамда мижозлар ва юртимиз аҳолисидан келиб тушган таклифлар, уларнинг хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, «Ўзсаноатқурилишбанк» туризм хизматлари учун Туризм кредити беришни йўлга қўйди!

Президент борган маҳалла энг намуналилар қаторига кирди

Ҳозир эса маҳалла тузилмасига берилаётган имкониятлар сабаб, бу ердаги аҳолининг талаб ва истаклари қондирилиб, улар учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.

Петербургдаги Ўзбекистон консулхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Тадбирда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги ваколатхонаси раҳбари В.Запевалов, шаҳар Ташқи алоқалар қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи С.Марков, Ленинград вилояти Ташқи алоқалар қўмитаси раиси А.Минин, ўзбек диаспорасининг вакиллари ва журналистлар иштирок этишди.

Тўй-ҳашамларни тартибга солиш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгашига бир ой муддатда кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг оилавий тадбирларини ўтказишга кўмаклашиш бўйича махсус жамғарма ташкил қилиниши мўлжалланмоқда.

«Ота кўрди», «қуда чақирди», «пул қистириш», «Love story» каби ҳолатлар тақиқланмоқда

Оилавий тадбирларда лицензияланадиган фаолият туридан фойдаланилган тақдирда, лицензияли хизмат кўрсатадиган жисмоний ва юридик шахслар тўйхона, кафе, ресторан маъмуриятига ва ушбу хизматдан фойдаланувчиларга бу каби хизматларни кўрсатишга рухсат берувчи лицензиянинг нусхасини тақдим этади. Лицензияга эга бўлмаган жисмоний ва юридик шахсларга оилавий тадбирларда хизмат кўрсатишга йўл қўйилмайди.

Судга телефон ва бошқа ускуналарни олиб кириш тақиқланди

Хабарда айтилишича, ушбу қоида «Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисида»ги йўриқномада белгиланган бўлиб, ҳужжат Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Тошкент вилояти ИИБ: «Ўзбекистондан чиқиб кетган шахсларга нисбатан эълон қилинган қидирув бекор қилинмоқда»

Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетиб, қидирувда бўлган шахсларнинг амнистия қўллашга розилик аризалари олиниб, уларга нисбатан эълон қилинган қидирув бекор қилинмоқда, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси. Вилоят ички ишлар бошқармасининг хабарида қидирувда бўлган икки нафар фуқаро ҳақида маълумот келтирилади.

Жазони ижро этиш бош бошқармасининг собиқ бошлиғи ҳибсга олинмаган

Баъзи ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармасининг собиқ бошлиғи полковник Абдукарим Шодиев ушлангани ҳақидаги хабар нотўғри тарқатилгани аниқланди.

Ҳодиса

Ёқутистондан учган самолёт олтин сочиб кетди

Маълумотларга қараганда, самолёт бортида 10 тоннадан ортиқ олтин ёмбилари бўлган. YakutiaMedia олтиндан ташқари бриллиантлар ҳам бўлгани ҳақида хабар бермоқда.

Покистонда портлаш. «Толибон» ўз бўйнига олди

Ушбу ҳудуд ўраб олинган бўлиб, барча йўллар вақтинчалик ёпилган. Мазкур хунрезлик учун жавобгарликни «Толибон» террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олди.

Технология

«YouTube»да уятсиз видеоларни беркитиб қўйишни биласизми?

Одатда «YouTube»да бирор видеони томоша қилаётганингизда лентангиз сифатсиз видеоларга тўлиб кетади. Бу ҳали энг қўрқинчлиси эмас.

Спорт

Англия футбол ассоциацияси жаҳон чемпионатининг бойкот қилинишига қарши

Ташкилотнинг баёнотида таъкидланишича, АФА чемпионатни бойкот қилишга қаратилган ҳар қандай чақириққа қарши туради. Чунки инглиз футболи мутасаддилари спортнинг сиёсийлашувига бутунлай қаршидир.

Учовлон ва тўртинчи

Мана шу ўйинларга футболчиларни саралаб олиш, уларни тайёрлаш ва олиб бориш ва мураббийлар штабини шакллантириш учун Ўзбекистон миллий терма жамоасига Темур Кападзе вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

Дунё

Британияни тарк этиши лозим бўлган россиялик дипломатлар рўйхати тақдим этилди

Россия ташқи ишлар вазирлиги ушбу айбловни рад этди ҳамда Россиянинг Лондондаги элчихонаси ҳолат юзасидан ҳамкорликда текширув олиб бориш зарурлиги тўғрисида Буюк Британия ташқи ишлар вазирлигига расмий нота юборди.

Ливанлик аёл бирданига олти чақалоқни дунёга келтирди

Аёл ҳомиладор бўлгандан кейинги текширувлар натижасида улар олти нафар фарзанд кутаётганидан хабар топишган.

Тавсия қиламиз

Энди МХХ йўқ, демак... «қулоқ»лар ҳам йўқми?!

Айрим тафсилотлар олдин ҳам қулоғимизга чалинган, бироқ бу ҳақда айта олмасдик, ахир «қулоқ»лар бор эди! Шу боис айримлар ҳатто бир-бирига ишонмай қўйганди. Кўпчилик бу идора номини тилга олишга ҳам қўрқиб, шивир-шивир гап орасида елкасига икки-уч бор уриш билан изоҳ берарди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг