Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ қабулхонаси раҳбари ўзгарди

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ қабулхонаси раҳбари ўзгарди

Президент администрациясининг 2020 йил 13 февралдаги фармойишига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Халқ қабулхонаси мудири лавозимига Салауатдин Худайбергенов тайинланди.

Бунга қадар Салауатдин Худайбергенов Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Атажанов Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири в.в.б. бўлиб турибди.

Маълумот учун: Салауатдин Худайбергеновга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ қабулхонаси раҳбари лавозимида Хакимбай Аширович Халимов ишлаб келаётган эди. У ўз аризасига кўра 2019 йилнинг август ойида Халқ қабулхонаси раҳбарилигидан кетган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг