Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қўқонда илк ҳарбийлар маҳалласи ташкил этилди

Қўқонда илк ҳарбийлар маҳалласи ташкил  этилди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги  69-ҳарбий шаҳарчада катта тантанага айланган очилиш маросими яқинларнинг ширин дийдорию самимий гурунглар билан ёдда қоладиган бўлди. Ҳарбий маҳалла эзгу ният билан Амир Темур деб номланди.

Айни пайтда Амир Темур номли маҳаллада 300 дан зиёд ҳарбий хизматчилар оиласи истиқомат қилмоқда. Эътиборлиси, давлатимиз раҳбари илгари сурган 5 ташаббус ушбу ҳудудда ҳам амалётга татбиқ қилинмоқда.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

– Ташаббус доирасида ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг бандлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда, –  дейди маҳалла раиси Баҳодир Бердиев. – Ҳадемай маҳалламизда янги тикувчилик цехи иш бошлайди. Маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолиятининг йўлга қўйилиши эса маҳалла  аҳолиси учун яна бир қулайлик бўлди.

Ҳаммадан ҳам болаларнинг севинчи ичига сиғмаяпти. Боиси энди улар уйи яқинидаги санъат, спорт ва компьютер саводхонлиги бўйича тўгаракларда билимларини ошириши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг