Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Қўқон – Андижон – Қўқон» йўналишида шаҳарлараро электричка қатнови йўлга қўйилди

«Қўқон – Андижон – Қўқон» йўналишида шаҳарлараро электричка қатнови йўлга қўйилди

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан водий вилоятларини темир йўл орқали бир-бирига боғлаш ҳамда йўловчилар учун хавфсиз ва қулай транспорт хизматлари кўрсатишни ташкил этиш мақсадида «Қўқон – Марғилон – Андижон» йўналиши бўйлаб ҳар куни иккитадан электропоезд қатнови йўлга қўйилди.

Электро поезд қатнови тонгги соат 06:22 да Қўқон вокзалидан бошланади. Поезд соат 9:03 да Андижон вокзалига етиб келади. Масофанинг умумий узунлиги 136 километрни ташкил этиб, электричка бу йўлни 2 соат 45 дақиқада босиб ўтади.

Андижондан шу поезд 10:10 да жўнаб Қўқон шаҳрига соат 12:57 да қайтади. Соат 14:50 да поезд яна шу йўналиш бўйича орқага қайтиб, Андижонга 17:55 да кириб боради. Кун давомидаги сўнги рейс 20:55 да Қўқон шаҳрига йўловчи поездининг кириб бориши билан якунланади.

Электричка ўз йўлида 9 та вокзалда тўхтаб ўтади. Муҳими чипталар ҳамёнбоп. Масалан, Қўқондан Олтиариққа қадар – 3000 сўм, Қува ва Марғилонгача – 5000 сўм, Қўқондан Андижонгача эса – 7000 сўмни ташкил этади.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, «Қўқон – Марғилон – Андижон» йўналиши учун қатновга қўйилган электричкалар тармоқ тасарруфидаги вагон деполарида қайта таъмирланиб, йўловчилар учун хавфсиз, қулай ва сифатли кўринишга келтирилди. Вагонларда қишда иссиқ, ёзда салқин ҳарорат таъминланади. Айни пайтда «Тошкент – Ҳўжакент –Тошкент» ҳамда «Тошкент – Гулистон – Тошкент» йўналишида ҳаракатланадиган электричкалар ҳам сифатли таъмирлаш жараёнидан ўтказилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг