Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада Қирғизистондан «Nexia» олиб кириб сотмоқчи бўлганлар ушланди

Фарғонада Қирғизистондан «Nexia» олиб кириб сотмоқчи бўлганлар ушланди

Фото:«Uza.uz»

Фарғона тумани Ёшларобод қишлоғи ҳудудида Н.Т айни шу транспорт воситасига тегишли бўлмаган «Nexia» русумли автомашинани бошқариб кетаётган вақтида тўхтатилган.

«ЎзА»нинг ёзишича, Мазкур автомашина Қирғизистон Республикасига тегишли, 1996 йилда ишлаб чиқарилганлиги, кузов ва двигатель рақамлари ҳам аниқланган.

Н.Т нинг кўрсатмаси асосида унинг Фарғона шаҳридаги яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилиб, ҳовлисида 1 дона «Nexia» русумли автомашина тургани, у ҳам Қирғизистон Республикасига тегишли транспорт воситаси экани маълум бўлди.

Аниқланишича, Н.Т ва А.Қ.лар Қирғизистонга бориб, у ердаги танишидан 89 минг қирғиз сўмига 2 дона «Nexia» русумли автомашинани сотиб олган. 600 доллар эвазига айланма йўллар орқали, божхона назоратини четлаб, Фарғона тумани ҳудудига олиб ўтган.

Улар бошқа автомашинанинг давлат рақамларини ноқонуний олиб ўтилган машинага қадаб олишган. 2 дона «Nexia» русумли автомашинани эҳтиёт қисмларга ажратган ҳолда Ўзбекистон ҳудудида сотиб фойда кўрмоқчи бўлган.

Олиб борилган суриштирув ишлари давомида мазкур автомашиналар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинмаганлиги, шунингдек, «GM Uzbekistan» АЖ да ишлаб чиқарилмагани, ашёвий далил тариқасида олинган мазкур машиналарнинг қиймати 44 миллион 500 минг сўмни ташкил қилиши аниқланган.

Вилоят божхонаси бошқармаси томонидан уларга нисбатан иш ҳужжатлари тўпланиб, Фарғона шаҳар маъмурий судига юборилган. Суд томонидан ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли жазо тайинланиб, 2 дона «Nexia» русумли автомашина давлат фойдасига мусодара қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг