Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

22 даражагача совуқ: «Ўзгидромет» эртага кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

22 даражагача совуқ: «Ўзгидромет» эртага кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

Фото:«Xabar.uz»

Республика Гидрометеорология маркази эртага, 25 феврал куни кутиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Тошкент шаҳри. 
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9° совуқ, кундузи 3-5° совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон. 
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22° совуқ, кундузи 8-13° совуқ; Устюртда кечаси 20-25° совуқ, кундузи 13-18° совуқ бўлади.

Хоразм. 
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° совуқ, кундузи 5-10° совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий. 
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 2-7° совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах. 
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 2-7° совуқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё. 
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона. 
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. 
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° совуқ, кундузи 10-15° совуқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг