Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёдаги 65 киши овқатдан заҳарланди

Қашқадарёдаги 65 киши овқатдан заҳарланди

Фото: Google.com

Қашқадарё вилояти Нишон туманида жойлашган «ENTER ENGINEERING PTE. Ltd» компаниясининг Ғузор туманида жойлашган UZGTL лойиҳаси асосида ташкил этилган шаҳарча ишчиларидан 2019 йилнинг 13 декабр куни соат 8:30 дан 16:30 гача вилоят Юқумли касалликлар шифохонасига 9 нафар ва Нишон тез тиббий ёрдам илмий марказига 2 нафар ишчи кўнгил айниши, қайд қилиш, ични тез-тез кетиши, тана ҳароратини кўтарилиши, совуқ қотиш каби касаллик белгилари билан мурожаат қилган. Ўтказилган тиббий кўрикдан сўнг уларга гуруҳли овқатдан заҳарланиш «Ўткир гастроэнтерит» ташхиси қўйилиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат бўйича Республика Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошчилигида штаб ташкил этилди. Овқатдан заҳарланиш келиб чиқишига гумон қилинган таомдан истеъмол қилган ишчилар тузилган комиссия томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди. 2019 йил 14 декабр соат 7:00 ҳолатида ўтказилган тиббий кўрик давомида яна 54 нафар ишчилар фаол аниқланиб шифохоналарга олиб келинган. Ҳозирда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 49 нафар, Республика тез тиббий ёрдам илмий марказий Қашқадарё филиали Токсикология бўлимида 10 нафар, Ғузор туман юқумли касалликлар шифохонасида 4 нафар, Нишон туман тез тиббий ёрдам бўлимида 2 нафар жами 65 нафар беморлар даволанмоқда. Беморларнинг 46 нафари аҳволи енгил, 19 нафари ўртача, оғир беморлар йўқ. Дори дармонлар захираси етарли.

Беморлардан олинган намуналар ва заҳарланиш келиб чиқишига гумон қилинган таомдан олинган намуналарни лаборатория текширувидан ўтказиш давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мазкур вазият тўлиқ назоратга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг