Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёда республика «Ёш архивчилар форуми» бўлиб ўтди

Қашқадарёда республика «Ёш архивчилар форуми» бўлиб ўтди

Шаҳрисабз шаҳрида 9 июнь – Халқаро архивлар куни ва 15 июнь «Архив иши тўғрисида»ги Қонун қабул қилинганлигининг 9 йиллигига бағишланган «Республика ёш архивчилар форуми» бўлиб ўтди.

Унда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги, вилоят архив иши бошқармаси, вилоят ҳокимлиги, O`zLiDeP вилоят Кенгаши ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилиб, унда 100 дан зиёд ёшлар, давлат архиви соҳасида фаолият кўрсатаётган мутахассислар иштирок этишди.

Форум доирасида дастлаб Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган Оқсарой мажмуасида саёҳат уюштирилди. Шунингдек, меҳмонлар «Мақомчилар музейи» экспонатлари билан танишиш билан баробарида маданий тадбирда қатнашди.

Ёш архивчилар форуми Шаҳрисабз Маданият саройи биносида ташкилланган «Билимдон архивчилар» интеллектуал мусобақаси билан давом этди. Мусобақа ғолиблари муносиб тақдирланди.

Куннинг иккинчи ярмида форум қатнашчилари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди. Очиқ мулоқотда иштирокчилари ўзларининг таклиф ва мулоҳазалари билан «Ўзархив» агентлиги бош директори У.Юсупов билан очиқ суҳбат уюштиришди. Шундан сўнг, Шаҳрисабз шаҳар маданият саройи катта залида «Электрон хужжатларни шакллантирилиш, жамлаш, ҳисобини олиб бориш, сақловини таъминлаш ҳамда улардан фойдаланишни ташкил этиш» мавзусидаги конференция ташкил этилди. Тадбирда сўз олган «Ўзархив» агентлиги бўлим бошлиғи А.Алиев хужжатсиз тарих, тарихсиз давлат бўлмаслигини таъкидлаб, ёш архивчилар олдида турган катта маъсулиятни ҳис этган тарзда фаолият юритишларини айтиб ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг