Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёда 6 нафар ҳоким ўринбосари тайинланди

Қашқадарёда 6 нафар ҳоким ўринбосари тайинланди

Қашқадарё вилоятининг олтита туманида ҳокимнинг янги ўринбосарлари иш бошлади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Усмонов Улуғбек Мамарасулович – Деҳқонобод тумани ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Бунгача Деҳқонобод туман ҳокимлиги молия бўлими мудири бўлган.

Худайқулов Лазиз Эшқуватович – Ғузор тумани ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Бунгача Муборак тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи бўлган.

Назаров Ҳамза Қувватович – Косон тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Қашқадарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг Қишлоқ хўжалиги соҳасида молиявий ва шартномавий муносабатларни ривожлантириш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаган.

Салимов Илҳом Шодмонович – Косон тумани ҳокимининг ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Бунгача Косон тумани бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи бўлган.

Бокулов Жавлон Алишерович – Қарши шаҳар ҳокимининг ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Бунгача «Нефтегазминерал» МЧЖ бошқаруви раиси бўлиб ишлаган.

Абдураҳмонова Ферузабону Абдураҳмон қизи – Шаҳрисабз тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Бугунгача вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибияти мутахассиси вазифасида ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг