Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёда 32 нафар мутасадди «ҳайфсан» олди. Улар орасида икки нафар ҳоким ҳам бор

Қашқадарёда 32 нафар мутасадди «ҳайфсан» олди. Улар орасида икки нафар ҳоким ҳам бор

Иллюстратив фото

Қашқадарё вилояти туман ва шаҳар ҳокимликларининг 32 нафар ходими «ҳайфсан» олган. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг ахборот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 8 ойи давомида ҳокимлик тизимларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларни кўриб чиқишда раҳбар ва масъул ходимлар томонидан камчилик ва қонунбузарликларга йўл қўйилганлиги аниқланиб, вилоятнинг туман ва шаҳар ҳокимликларнинг 32 нафар масъул ходимга «ҳайфсан» берилди. Уларнинг ичида 2 нафар туман ҳокимлари ҳам бор.

Таҳлиларга кўра, январь ойидан буён ҳокимликка Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари орқали 145 та, Виртуал қабулхона орқали 731 та, сайёр қабул ва учрашувларда эса 6798 (2019 йилда 5776) та мурожаатлар келиб тушган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг