Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарё ҳокими барча раҳбарларга 10 кун муҳлат берди

Қашқадарё ҳокими барча раҳбарларга 10 кун муҳлат берди

Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов вилоятдаги барча ҳокимликлар, ташкилот ва муассасалар ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарларига 10 кун муҳлат берган.

Маълум қилинишича, 25 декабрга қадар барча раҳбарлар қўлостидаги ходимларининг жорий ой учун иш ҳақлари, мукофот ва рағбатлантириш пулларини тўлиқ тўлаб беришлари лозим.

«Бирор соҳа қолмаслиги керак иш ҳақи бермаган. Президентимиз ҳар дақиқани инсон қадрини юксалтиришга сафарбар қилаётган бир пайтда ҳеч бир фуқарони уйида байрам тушкун кайфиятда ўтмаслиги жоиз. Таътилга чиқмасдан ишлаган ходимларни ҳам қонун доирасида мукофотлаш чорасини кўринглар», деган ҳоким.

Шунингдек, вилоят ҳокими ҳар бир раҳбар, ташаббускор фуқаро ва тадбиркор ён атрофидаги моддий имконияти оғир оилалар ҳолидан хабар олиши, коммунал соҳаларда муаммолар юз бермаслиги бўйича ҳам топшириқ берган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг