Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қарши шаҳрининг логотипи тасдиқланди

Қарши шаҳрининг логотипи тасдиқланди

Фото:«Gazeta.uz»

Қарши ҳокимияти шаҳар логотипини тасдиқланди. Бу ҳақида шаҳар маъмуриятига асосланиб, «Газета.uz» хабар берди.

Унда сув йиғишга мўлжалланган сардоба тасвирланган. Ер тубига тушган ва тош билан ёпилган сардоба бассейнида ичимлик сувини сақланган ҳамда ундан фойдаланилган. Бу каби омборда сув йилнинг энг иссиқ даврида ҳам муздай ҳолда турган.

Фото:«Gazeta.uz»

«Буюк Ипак йўлининг алоҳида участкаларида сардобалари бўлиши шарт бўлган», — дейилади хабарда. Мазкур ажойиб архитектура қурилмаси эрамизнинг Х асридан машҳур бўлган.

Логотипга «The center of history» («Тарих маркази») шиори ҳам ёзилган. Қарши Марказий Осиёнинг энг қадимий шаҳарларидан ва Қашқадарёдаги энг йирик марказ саналади. Айни вақтда шаҳарда 260 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Илк бор манбаларда милоддан аввалги VII асрдан бошлаб учрайди.

Жорий йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳрининг логотипи тасдиқланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг