Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қалбаки дорини аниқлаш йўли топилди

Қалбаки дорини аниқлаш йўли топилди

Калифорния университети (Риверсайд) олимлари дори-дармонлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақиқиқийлигини видеофиксация ёрдамида аниқлаш мумкинлигини исботлашди. Бу ҳақда «Sky News» хабар берди.

Тадқиқотчилар зайтун ёғини тез музлатиш учун суюқ азотдан фойдаланишди ва бу намуна ҳарорат ўзгаришига қандай таъсир кўрсатишини кузатишди.

Кейин бу синов аралаштирилган зайтун ёғида давом эттирилди ва натижаларнинг «хронографик» тасвирини яратувчи махсус дастурий таъминот орқали улар ўртасида сезиларли фарқ борлиги аниқланди.

«Ўртадаги тафовут шунчаликки, бу усул билан айрим озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонларнинг қалбакисини аниқлаш мумкин деган тўхтамга келдик», — таъкидлашди олимлар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг