Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қаҳрамонларча ҳалок бўлган ҳарбийлар оиласидан хабар олинди

Қаҳрамонларча ҳалок бўлган ҳарбийлар оиласидан хабар олинди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясининг бир гуруҳ масъул офицерлари 2005 йилда экстемистик гуруҳлар томонидан Андижонда содир этилган қўпорувчилик ҳаракатлари оқибатида ҳалок бўлган капитан Баҳром Жўраевнинг оиласидан хабар олди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув давомида Баҳром Жўраевнинг курсантлик давридаги шижоати, мардлиги ёдга олинди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Баҳром Жўраев 1979 йилда Тошкентда туғилган. 2000 йилда Мудофаа вазирлиги қўшинларида офицер сифатида хизмат қила бошлаган. Шарқий ҳарбий округ штаби бўлим бошлиғи вазифасини бажарган. Экстремистик гуруҳлар томонидан Андижонда содир этилган жиноий ҳаракатларни бартараф этиш чоғида капитан Баҳром Жўраев мардлик ва жасурлик намуналарини кўрсатиб, Ватан тинчлиги йўлида қаҳрамонларча ҳалок бўлган. Ўзбекистон Президентининг 2005 йил 23 майдаги фармонига мувофиқ капитан Баҳром Жўраев вафотидан сўнг II даражали «Шон-шараф» ордени билан мукофотланган.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шунингдек, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида жойлашган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ҳам хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган майор Баҳром Эргашев ҳамда сержант Улуғбек Барноевнинг оилалари билан учрашди. Уларни Янги йил байрами билан қутлаб, юртнинг мард фарзандларини ёдга олишди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Улуғбек Барноев 2000 йилда Сариосиё ва Узун туманларида террорчиларга қарши курашда ҳалок бўлган. Майор Барҳом Эргашев эса 2016 йилда вертолётни синовдан ўтказиш вақтида рўй берган ҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг