Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент танқидидан сўнг Андижондаги воқеа юзасидан вазир эмас, матбуот котиби узр сўради

Президент  танқидидан сўнг Андижондаги воқеа юзасидан вазир эмас, матбуот котиби узр сўради

Фото:Халқаро пресс клуб

Андижондаги фожеа ошкор бўлгани ҳамоно жамоатчилик томонидан (айбдорлар қатъий жавобгарликка тортилишига шубҳа қилмаса-да)  Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти расман узр сўраши, ҳатто вазир истеъфо бериши кераклиги мазмунидаги фикрлар янграган эди.

Куни кеча одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши  мамлакат Президенти Андижон ва Чироқчида ИИБ ходимлари қийноқларидан икки инсон вафот этганини тилга олиб, тизим раҳбарларини қаттиқ танқид қилар экан, бунинг  халқдан нима учун расман кечирим сўрашмаганини  катта савол қилиб қўйди.

Бугун  андижонлик  ИИБ ходимларининг шафқатсизлиги натижасида ўлим топган фуқаро, мазкур ҳолат бўйича қўзғатилган  жиноят  ишига бағишланган  Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида кўпдан кутилган расмий узр, ниҳоят, янгарди. Расмий узрни Ички ишлар вазири шахсан ўзи эмас, унинг  матбуот котиби сўради: «Андижонда бўлган ҳолат юзасидан ҳар бир айбдор жавобгарликка тортилади ва тизимимизни шаффофлаштирамиз. Ҳолат юзасидан барчадан узр сўраймиз», деди у.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг