Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент Сергели ва Зангиота туманларига боради

Президент Сергели ва Зангиота туманларига боради

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев аҳоли учун яратилаётган шароитлар, фуқаролар ҳаётини яхшилаш, фаровонлигини ошириш йўлида қилинаётган ишлар билан танишиш мақсадида бугун Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ва пойтахт вилоятининг Зангиота туманига боради. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Сафар чоғида кўп қаватли уйлар, саноат корхоналари, таълим ва тиббиёт муассасаларини кўздан кечириш, фаоллар билан мулоқот қилиш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг