Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент қарори билан ўғил болалар ва қиз болалар ўқув-тарбия муассасалари ташкил этилди

Президент қарори билан ўғил болалар ва қиз болалар ўқув-тарбия муассасалари ташкил этилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда адлия вазирлигининг каналида хабар бериб ўтилди.

Қарор билан қуйидагилар негизида Республика ўғил болалар ҳамда Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси ташкил этилди:

– Бахт шаҳридаги ўғил болалар махсус коллежи;
– Қўқон шаҳридаги махсус енгил саноат коллежи;
– Самарқанд шаҳридаги 64-сонли ўғил болалар мактаб-интернати;
– Чиноз туманидаги 5-сонли қиз болалар мактаб-интернати.

Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси Миллий гвардияга, Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси эса Ички ишлар вазирлигига бириктирилди.

Республика ўқув-тарбия муассасаларига 14 ёшга тўлган ва 18 ёшдан ошмаган қуйидаги вояга етмаганлар суд қарори асосида жойлаштирилади:

– ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган, лекин жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаган;

– айблилиги тўғрисидаги масала ҳал қилинмай туриб жиноий жавобгарликдан озод қилинган;

– Республика ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш тариқасидаги мажбурлов чораси қўлланилган ҳолда жиноий жазодан озод қилинган;

– профилактика иши олиб борилаётганлигига қарамай ҳуқуқбузарликларни давом эттираётганлар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг