Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент Конфуций майдонини кўздан кечирди

Президент Конфуций майдонини кўздан кечирди

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёевнинг аввалги ташрифи чоғида берилган топшириқларга мувофиқ Самарқанд давлат университети ёнида буюк мутафаккир Конфуций ҳайкали ўрнатилди, деб хабар бермоқда Президентнинг матбуот хизмати.

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Ҳайкал атрофидаги мўъжаз майдонда қадимги Хитой анъаналарига хос айвонлар барпо этилди. Шу ердаги тўққиз қаватли ўқув ва маъмурий бинода қурилиш ишлари амалга оширилиб, унинг ҳар бир қавати ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли олий таълим муассасалари андозаларига мослаштирилди.

Бу ерда халқаро таълим дастурлари маркази ташкил этилмоқда. Унда Хитой, Жанубий Корея, Япония, Ҳиндистон ва Европа Иттифоқи давлатлари университетларидаги энг яхши тажрибалар ўрганилади.

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбари марказ лойиҳаси билан танишиб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди. Шунингдек, шу ерда Самарқандда туризмни ривожлантириш, конгресс-хол ва меҳмонхоналар қуришга оид кўплаб лойиҳалар намойиш этилди. 

Президентимиз ташаббуси билан Самарқандда Конфуций институти ва «Ипак йўли» халқаро туризм университети очилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг