Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Президент мақтовга муҳтожми?», деҳқонободликларнинг Юртбошига фарёди, Эрдўған совчиси бўлган жуфтлик Тошкентга келади, доллар, тўйлар, ўқитувчилар, «Оскар»чилар ва бошқа хабарлар

«Президент мақтовга муҳтожми?», деҳқонободликларнинг Юртбошига фарёди, Эрдўған совчиси бўлган жуфтлик Тошкентга келади, доллар, тўйлар, ўқитувчилар, «Оскар»чилар ва бошқа хабарлар

Коллаж: «Xabar.uz»

Бугун, 5 март куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев ирригатор бўлмаганда, ким бўларди? (видео)

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2 март куни Навоий вилоятида ташриф билан бўлиб, ташриф давомида Президент вилоятнинг Томди, Конимех, Учқудуқ туманлари ва Зарафшон шаҳри фаоллари билан учрашган эди.

Иқтисодиёт

Ўзбекистонда доллар курси тушишда давом этади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 6 мартдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Жамият

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси сайти ишга туширилди

Соҳага оид янгиликлардан хабардор бўлиб бориш, амалдаги қонун ҳужжатлари билан танишиш, интерактив хизматлардан фойдаланиш мумкин.

Деҳқонобод калийли ўғитлар заводининг 500 нафар ишчиси Президентга мурожаат ёзди

Фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туман суди даъвони ишчилар фойдасига ҳал этган бўлса-да, Деҳқонобод туманидаги суд ижрочилари бир неча йилдан буён бу ишни асоссиз важлар билан ҳал этмай келмоқда.

Тошкентдан Новосибирскка қўшимча рейслар йўлга қўйилади

Парвоз соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган. Парвозлар қулай ва замонавий «Airbus А-320» лайнерларида амалга оширилади.

Андижонда коллеж ўқитувчиси 700 минг сўм билан қўлга тушди

«Xabar.uz»га бу ҳақда маълум қилган коллеж ходими бу ишларда коллеж раҳбари Ўткир Раҳмоновнинг каттагина ҳиссаси борлиги, таълим муассасида порахўрлик ва «йиғ-йиғ»лар авжига чиққанини таъкидлади.

Миллий антидопинг агентлигига директор тайинланди

Миллий антидопинг агентлиги спортда допинг қўлланилишининг олдини олиш ва допингга қарши курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш, Бутунжаҳон антидопинг кодексига асосланган миллий антидопинг қоидаларини жорий қилиш, шунингдек уларга риоя этилишини таъминлашни амалга оширади.

Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг суди нима учун қолдирилгани маълум бўлди

Жиноят иши Тошкент шаҳар суди судьяси Зафар Нурматов раислигида суд таркиби ва халқ маслаҳатчилари иштирокида кўриб чиқилади.

Илк марта қандли диабет билан хасталанган беморга буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти ўтказилди

Марказда ўтказилган навбатдаги буйрак трансплантацияси амалиёти ўзининг мураккаблиги ва шифокорлардан ниҳоятда катта масъулият талаб қилиши билан ажралиб турди. Гап шундаги, Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманилик Бекберган Қўчқоров буйрак етишмовчилиги билан бирга, қандли диабет хасталигидан ҳам азият чекаётган эди.

Ҳодиса

Наманганда қотилликни яшириш учун ака-укалар уйга ўт қўйди

Наманган шаҳрида 3 март куни соат 14:04 ларда И.Э.нинг уйида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.

«Бўзсув» каналидан аёл кишининг жасади топилди

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни яшаш ва ишлаш жойининг тайини бўлмаган, муқаддам судланган, 1977 йилда туғилган Г.К. маст ҳолда содир этгани аниқланиб, қўлга олинган.

Тошкентда йирик «Лирика»фурушлар қўлга тушди (видео)

Мазкур қонунбузарликларни содир этган шахслардан қиймати 66,5 млн. сўмлик, 3700 донадан зиёд «LYRICA» ҳамда «Трамадол» дорилари ашёвий далил сифатида олинди.

Чироқчидаги газ қуйиш шохобчасида портлаш бўлди

Натижада фуқаролар куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилганлар. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида.

Тошкентда маст ҳайдовчи ЙПХ ходимини уриб, яна 3 та машина билан тўқнашди

Бу ҳам етмагандек, шу ерда ҳаракатланиб кетаётган «Малибу» ва «Матиз» автомашиналари билан тўқнашув содир этиб, йўл четида тўхтаб турган «Спарк» русумли автомашинасига урилиб, тўқнашув содир этган.

Маданият

Ўзбекистонда биринчи автокинотеатр эртага иш бошлайди

Самарқандда эртага ана шу кинотеатр ўзининг илк намойишини бошлайди. Нима ўзи автокинотеатр?

«Оскар» киномукофоти совриндорлари билан танишинг

Лос-Анжелесдаги «Dolby Theatre» кинотеатрида «Оскар» киномукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. 90-маросимга бу йил ҳам Жимми Киммел бошловчилик қилди.

Тўйида Эрдўғон совчилик қилган машҳур жуфтлик ўзбек фильмида суратга тушади

Мазкур фильм Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳамда Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан суратга олинмоқда.

Технология

Мазкур дастур ёрдамида шунчаки қарсак чалиб смартфонингиз қаерда эканлигини топишингиз мумкин

«Android»лар учун яратилган мазкур дастур қарсак чалганингизни эшитиб, ўзининг қаердагилигини «билдириб» қўйиш учун баланд овоз чиқара бошлайди.

Компьютердаги рекламаларни қандай қилиб ўчирса бўлади: ҳақиқатда фойдаси тегадиган 5 дастур

Браузерингиз сайтларни ўзи очиб, саҳифани реклама ёки бошқа қидирув тизимларига тўлдириб юбормоқдами?

«Apple» қурилмалари ўртача қанча умр кўради?

Ўз таҳлилида Дедье «Apple»нинг очиқ маълумотларидан фойдаланди. У сотилган гаджетлар умумий сонидан (2,05 миллиард) бугунга қадар ишлатилаётганлари сонини (1,3 миллиард) айириб ташлади.

Болаларда иқтидорни ривожлантириш учун нималарга эътибор бериш керак?

Мен учун энг ёқимлиси отамнинг ифтихор ва кўзда ёш билан «Балли, азаматим! Сендай ўғлим борлиги билан фахрланаман. Ҳали сендан умидим катта. Сен Ўзбекистонни дунёга танитадиганлар сафида бўласан» деган сўзлари бўлди.

Ҳуқуқ

Алимент пули қандай белгиланади ва нимага асосланиб ошади?

«Асалому алайкум. Бир саволим бор эди. Алимент масаласи бўйича. Алимент пули қандай белгиланади ва нимага асосланиб ошади? Шу ҳақда маълумот бера оласизми?».

Спорт

Полвонларимиз Осиё чемпионатида 15 та медални қўлга киритди

Шунингдек, аёллар курашида 59 килограммгача вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Набира Есенбаева шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.

Тавсия қиламиз

«Оқ ва қора»: Ватан «Фейсбук»да севилмайди! (видео)

«Оқ ва қора» кўрсатувининг навбатдаги сонида мустақил терролог-аналитик Саид-Абдулазиз Юсупов жамиятдаги ижтимоий адолатсизлик ва марҳаматсизлик оқибатида келиб чиқадиган муаммолар, хусусан, одамларда терроризм ҳамда экстремизмга мойиллик қандай шаклланиши, бунинг олдини олиш чоралари ҳақида сўз юритади.

Ҳаётингиз учун муҳим бўлган 21 савол

Мактабда ўқиётганимизда бизни жавобларимизга қараб баҳолашади. Бироқ ҳаётда ўз-ўзимизга тўғри савол бера олишимиз муҳимроқдир. Волтер анча вақт аввал «Инсонга жавобига эмас, берган саволига қараб баҳо бер» деб таъкидлаган эди.

Топганинг тўйга кетсин! Бу дуоми, қарғишми?

Ўзбекнинг топган-тутгани фақат тўйга кетмаяптими? Тўйдан бошқа ишга пул орттиролмаётган ўзбек, минг кишига ош берган ўзбек тўйдан кейин арзимаган битта шамоллашини даволатишга пул тополмай, ўлиб кетмаяптими?

«Тажовузкорлик синдроми»: ОИТС ва «Қора ўлат»дан ҳам хавфли касаллик

Нафрат нафратни чақиради. Тажовузкорлик ёвуз кучни уйғотади ва зўравонликни келтириб чиқаради. Ва, бир ўйлаб кўринг, бугун дунёни домига тортиб бораётган жабр-зулмнинг ҳам бош сабаби шу эмасми?

Изза бўлган, хор бўлган устоз...

Устозларини очиқдан-очиқ калака қилишни одат қилаётгани, телефон деган балодаги ясама шон-шуҳрат учун ҳеч нарсадан тап тортмайдиган авлод кўз ўнгимизда шаклланиб бораётганини ҳаммамиз ҳис қилиб турибмизку.

Президент мақтовга муҳтожми ёки лаганбардорлик ва маддоҳлик ҳаддан ошганда...

Кичикроқ амалдордан тортиб катталаригача бирор муҳим масала ҳақида гап кетганида, гапини албатта «президентимизнинг бевосита кўрсатмаларига асосан... давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган қарорга кўра...» каби сўзлар билан бошлайди. Айтадиган гапига мос келса-келмаса, «президентимизнинг қарорлари бизга дастуриламал бўлмоқда» дея суҳбатни ўз сўқмоғига бура кетади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг