Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пойтахт прокуратураси вазиятга изоҳ бериб, расман узр сўради

Пойтахт прокуратураси вазиятга изоҳ бериб, расман узр сўради

Фото:«Xabar.uz»

Бугун ижтимоий тармоқлар ва айрим сайтларда Тошкент шаҳар прокуратурасининг «Telegram» каналига ҳавола берилган ҳолда  куни кеча ўлдириб кетилган дизайнер Наримон Григоряннинг мурдаси  акс этган видеоролик ва суратлари тарқалди.

Жамоатчиликнинг кескин  норозилигига сабаб бўлган мазкур ҳолатга Тошкент шаҳар прокуратураси изоҳ берди. Унга кўра: «...Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан жорий йилнинг 15 январь куни ижтимоий тармоқларда хусусан, «Instagram», «Facebook» тармоқлари ҳамда «Telegram» каналларига жойлаштирилган иш ўрганувчиларни жиноят содир бўлган воқеа жойига олиб чиқиб ўқитиш жараёнида олинган суратлар асосида тайёрланган видеоролик ички хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган эди. Бироқ оператор хатоси  туфайли айни видеоролик расмий каналга жойлаштириш учун тайёрланган бошқа тўртта материал билан биргаликда юклаб юборилган.

Юзага келган ҳолат сабаб  Тошкент шаҳар прокуратураси зудлик билан ушбу видеороликни расмий каналдан олиб ташлаш чораларини кўрди ва фуқаролардан мазкур ҳолат учун узр сўрайди».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг