Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пахтачи тумани ҳокимлиги ўз жонига қасд қилган фермер йигит ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

Пахтачи тумани ҳокимлиги ўз жонига қасд қилган фермер йигит ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

Фото: «O'zLiDeP»

30 январь куни қатор ОАВлар ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган «20 яшар фермер йигит уйи молхонасида осилган ҳолда топилди» мақоласига Самарқанд вилоят Пахтачи туман ҳокимлиги муносабат билдирди. Бу ҳақда «Zarnews.uz» хабар бермоқда.

Қайд этилишича, туман ҳокимлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Истиқбол маҳалласи фаоллари 2019 йилнинг 28 январь куни ўз жонига қасд қилган О.Н.нинг хонадонида бўлиб, унинг оила аъзоларидан ҳол сўраган. Маҳалла фаоллари ушбу оила тинч-тотув яшагани, уйда ҳеч қандай жанжал бўлмагани, рўзғорда иқтисодий етишмовчилик мавжуд эмаслигини таъкидлаган. Улар ихтиёрида 26 сотих ер майдони бўлиб, шундан 8 сотихида иссиқхона барпо этилган. Оила учун даромад етарли бўлган. Марҳум фермерлик фаолияти билан шуғулланмаган ва ҳеч бир фермер хўжалигида ҳам ишламаган. У онаси  ва акаси билан Навоий шаҳридаги мебель дўконида ёлланма ишчи бўлиб ишлаб келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг