Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Паркент ҳокими ва «Каптива» машмашаси. Бош прокуратурага сўровнома юборилди

Паркент ҳокими ва «Каптива» машмашаси. Бош прокуратурага сўровнома юборилди

Иллюстратив фото

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокимлиги томонидан «Mega Karer» МЧЖдан Каптива русумли автомобиль 260 млн. сўмга сотиб олингани тўғрисида хабарлар тарқалди. Хабарда сотувчи ва сотиб олувчи мансабдор шахснинг яқин қариндошлик алоқаларига алоҳида урғу берилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳақиқатдан ҳам Паркент тумани ҳокимлиги Каптива автомобили харид қилган ва воситачи корхона таъсисчиларидан бири туман ҳокимининг ўғли эканлигини тасдиқлаган. 

Юқоридаги ҳаракатларда давлат ҳокимияти вакилининг ўз мансабидан фойдаланган ҳолда коррупцияга йўл қўйиш аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказишни сўраб Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига сўровнома юборди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг