Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Парашютчилар «Тошкент денгизи»да сувга сакраш машқларини ўтказдилар (фото)

Парашютчилар «Тошкент денгизи»да сувга сакраш машқларини ўтказдилар (фото)

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Мудофаа вазирлиги махсус бўлинма ҳарбий хизматчиларининг «Тошкент денгизи»да парашют билан сувга сакраш бўйича амалий ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда. Ўтган 2018 йилда миллий армиямизда илк бора парашют билан сувга сакраш жанговар машғулоти муваффақиятли амалга оширилган эди.

Сара десантчиларининг бу борадаги тажрибаларини мустаҳкамлаш кўзда тутилган навбатдаги машғулотлар Юқори Чирчиқ туманида жойлашган «Тошкент денгизи»да амалга оширилди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Машғулот раҳбари подполковник Алишер Убайдуллаев йўриқномалари асосида етмиш тўрт нафар ҳарбий хизматчи парашют билан сувга сакрашнинг муҳим жиҳатлари, қатъий қонуниятларини ўзлаштирди. Парашютлар яна бир бор назоратдан ўтказилди. Шундан сўнг, белгиланган вақтларда сакраш элементлари кетма-кетлигини тақозо этувчи кўникмаларга эга абжир десантчилар Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли Ми-8 ҳарбий вертолёти бортидан жой олди.

Жами 74 нафар десантчи олти гуруҳга бўлинган ҳолда навбатма-навбат сувга сакраш жанговар вазифасини аъло даражада адо этди; сувга шўнғиш чоғида парашют юк халтасини ечиб, соҳилга сузиб чиқишди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Десантчиларнинг ҳар бир хатти-ҳаракати Қуролли Кучлар Бош Штаби жанговар тайёргарлик бош бошқармасининг масъул офицерлари томонидан кузатиб борилди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг