Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Пандемияга қарамасдан солиқ тушумлари 104 фоизга бажарилди» – ДСҚ раиси маслаҳатчиси

«Пандемияга қарамасдан солиқ тушумлари 104 фоизга бажарилди» – ДСҚ раиси маслаҳатчиси

Фото:«Xabar.uz»

АОКАда «2020 йил сарҳисоби: Солиқ хизмати органлари тизимида рақамлаштириш» мавзусидаги матбуот анжумани ўтказилди.

Унда қатнашган Давлат солиқ қўмитаси раиси маслаҳатчиси Алишер Элмуродовга кўра, 2020 йилга белгиланган 99,6 триллион сўмлик солиқ тушумлари режаси 103,6 триллион сўмга (104 фоиз) бажарилган. 

Жорий йилда «Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи» тамойили асосида солиқ жараёнларини қайта ташкил этиш ишлари амалга оширилмоқда, 22 та янги хизмат жорий қилинди ва ахборот тизимлари комплексини Ягона платформага ўтказиш чоралар кўрилди.

Пандемиянинг иқтисодиётга салбий таъсирига қарамасдан 2020 йилга белгиланган 99,6 триллион сўмлик солиқ тушумлари режаси 4 триллион сўмга қўшимча даромадлар билан бажарилган. (2019 йилдаги 83,3 триллион сўмга нисбатан ўсиш 124,4 фоиз).

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг