Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Озодбек Назарбеков ва фидойи санъаткорлар Сардобага кўмак учун етиб борди

Озодбек Назарбеков ва фидойи санъаткорлар Сардобага кўмак учун етиб борди

Фото: Беҳзод Абдужабборов / Маданият вазирлиги

Бугун Ўзбекистон халқ артисти О.Назарбеков ва бир қатор фидойи санъаткорлар бир майдонда жам бўлиб, Сирдарё вилоятига «Саховат ва кўмак» шиори остида карвон ташкил этди.

Маданият вазири Озодбек Назарбеков барча маданият аҳлидан йиғилган хайрия маблағлари сув тошқинидан талофат кўрган оила хонадонларини қайта бутлаш учун сарфланишини таъкидлаб ўтган.

Хабар қилинишича, ушбу хайрия карвони Озодбек Назарбековнинг шахсий ташаббуси билан ташкил этилди. Шунингдек, жорий йилнинг 5 май куни Маданият вазирлиги ва унинг тизим ташкилотларидан ташкил этилган «Саховат ва кўмак» карвони Сардоба туманига йўл олиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг