Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзмиллийбанк Сирдарё бўлимида ҳар бир мижозга алоҳида эътибор берилади

Ўзмиллийбанк Сирдарё бўлимида ҳар бир мижозга алоҳида эътибор берилади

Фото: «Xabar.uz»

Ўзмиллийбанк Сирдарё вилояти бўлими Гулистон шаҳрида жойлашган бўлиб, 1993 йилнинг август ойида ташкил топган. Шу тариқа чекка туманлардаги мижозларга тегишли хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.

Бўлимда жами 455 миллиард сўмдан иборат кредит портфели ўрганилганда, унда кичик тадбиркорлик субъектларидан тортиб, вилоятнинг катта ишлаб чиқариш лойиҳаларига ажратилган маблағларгача борлигини кўриш мумкин. Банк бўлими хорижий кредит линиялар ресурсларини жалб қилган ҳолда йирик миқдорда кредитлар ажратиб, вилоят саноатини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Ҳозирги кунда бўлимда банк хизматларининг оммабоплигини ошириш ҳамда мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида барча қулайликлар амалга оширилган. Банк биносида жисмоний ва юридик шахслар операцион заллари ташкил қилинган. Фаолиятнинг барча жараёнларида мижозга бўлган эътибор алоҳида ўрин тутади.

Ҳозирги давр талабларидан келиб чиққан ҳолда янги информацион технологиялар асосида банк мижозларига масофадан электрон хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг