Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Маҳаллада жиноятчилик ошганига маҳалла раислари айбдор(ми?)

Маҳаллада жиноятчилик ошганига маҳалла раислари айбдор(ми?)

Ангор туманидаги “Қорабоғ” маҳалла раиси февралда, Охунбобоев номли маҳалла раиси январда пора олиш, Чортоқ туманидаги “Дамариқ” маҳалла раиси апрелда, Қибрай туманидаги “Боғишамол” маҳалла раиси мартда, Янгийўл туманидаги “Обод” маҳалла раиси мартда фирибгарлик, Ховос туманидаги “Бинокор” маҳалла раиси апрелда ҳужжатларни сохталаштириш бўйича жиноятларни содир этган.

Бу ҳақда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши бошқаруви раиси Шавкат Жавлонов 6 ойлик ҳисоботида айтиб ўтган.

Натижада 6 ой ичида республика бўйича 1 217 та маҳаллада жиноятчилик ошган. Жумладан, Тошкент вилоятида 146 та, Самарқандда 176 та, Фарғонада 154 та, Қашқадарёда 150 та, Сурхондарёда 98 та, Бухорода 105 та маҳаллада жиноятлар сони ошиб кетган.

Самарқандда содир этилган 1129 та жиноятнинг 240 таси, Тошкент шаҳрида эса 2016 та жиноятнинг 437 таси умуман муҳокама қилинмаган.

Маҳаллалардаги жиноятларнинг сабаблари таҳлил этилганда уларнинг 20 фоизи ишсизлик оқибатида содир этилаётгани аниқланган. Жумладан, Тошкент шаҳрида 601 та, Тошкент вилоятида 347 та, Самарқандда 307 та, Наманганда 191 та жиноят ишсизлик туфайли содир этилган.

Бугунги кунда ишсиз фуқаролар 727 024 нафарни, уларнинг 329 826 нафари (45,4 фоизи) ёшларни ташкил қилади. Қорақалпоғистон, Тошкент вилоятида 6 фоиз, Навоийда 7,5 фоиз, Сурхондарёда 3,5 фоиз ишсизлар бандлиги таъминланган бўлса, Хоразмда ишсизлар сони камайиш ўрнига 1,6 фоизга кўпайган.

Шунингдек, нотинч оилалар, яъни оила-турмуш муносабатлари доирасидаги ҳуқуқбузарликлар содир этганликлари учун 11 137 шахс профилактик ҳисобга олинган бўлиб, 2018 йилнинг шу даврига (13 288 нафар) нисбатан 2 151 нафарга камайган бўлса, Навоийда 207 тага, Фарғонада 110 тага, Андижонда 99 тага, Бухорода 95 тага ошган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг