Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбектелеком» АКда ишловчи хотин-қизларга икки муҳим қонун тушунтириб берилди (фото)

«Ўзбектелеком» АКда ишловчи хотин-қизларга икки муҳим қонун тушунтириб берилди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

2019 йил 24 октябрь куни «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси ва филиалларида фаолият юритаётган хотин-қизлар ва раҳбар ходимлар учун «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги ҳамда «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларнинг мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган семинар ўтказилди.

«Телекоммуникация ва персонални ривожлантириш маркази» филиалида видеоконференция тизими орқали ташкил этилган семинарда барча вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасидаги ходимлар иштирок этди.

Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 49,8 фоизини (16,2 млн.) хотин-қизлар ташкил этиб, умумий банд бўлган аҳоли ҳисобида уларнинг улуши 45,8 фоиз (6,2 млн.)га етган.

Фото: «Xabar.uz»

Юқоридаги қонунларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари Мукаррам Нурматова йиғилганларга маълумот берди.

Фото: «Xabar.uz»

Таъкидланишича, «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги қонун эркак ва аёлларнинг давлат хизмати, сайлов ҳуқуқи, иқтисодий, ижтимоий, таълим, соғлиқни сақлаш соҳалари, меҳнат муносабатлари, оилавий муносабатлардаги тенг ҳуқуқлилиги ва имкониятларини кафолатлайди.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда Англия, Германия, Франция, Испания, Арманистон, Қирғизистон ва бошқа давлатларнинг тажрибалари, «Аёллар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида»ги ҳамда «Бир хил қийматга эга бўлган меҳнат учун эркак ва хотин-қизларни  тенг рағбатлантириш тўғрисида»ги конвенциялар ўрганилган.

Эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқлар ҳамда имкониятларни кафолатловчи ягона қонун мавжуд бўлмаган.

Фото: «Xabar.uz»

Мукаррам Нурматова: «Мамлакатимизда ўз ҳақ-ҳуқуқларини билмайдиган ёки билса ҳам буни талаб қилмайдиган хотин-қизлар жуда кўп, аммо ҳуқуқим бор экан деб, берилган имкониятларни суиистеъмол қилаётганлари, мажбуриятини унутаётганлари ҳам йўқ эмас».

Фото: «Xabar.uz»
Фото: «Xabar.uz»

Компания ходимларини қизиқтирган саволларга Мукаррам Нурматова ҳамда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси юрисконсульти Нилуфар Матёқубовалар жавоб беришди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг