Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилашда Британия компанияси билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилашда Британия компанияси билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

Фото: Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Жорий йилнинг 2 апрель куни Адлия вазирлигида «The Economist Intelligence Unit» Британия компанияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди. 

«The Economist Intelligence Unit» The Economist (EIU) журналининг 1946 йилда асос солинган аналитик бўлими ва унинг асосий мақсади кўплаб мамалакатлар, халқаро ташкилотлар ҳамда йирик трансмиллий коорпорациялар учун бизнесни таҳлил қилиш ҳисобланади.

«The Economist Intelligence Unit» сайлов жараёни масалалари, плюрализм, ҳукумат фаолияти, фуқаролик эркинлиги, сиёсий маданият ва мамлакатда аҳолининг сиёсий фаоллиги каби кўрсаткичларга асосланган халқаро демократик индекс ва мамлакат хатарлари индекси каби муҳим халқаро индекслар тузади.

Адлия вазирининг ўринбосари Х.Мелиев меҳмонларни Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда Адлия вазирлигининг халқаро ташкилотлар томонидан умумий қабул қилинган рейтингларда мамлакат позициясини яхшилашдаги ўрни ҳақида сўзлаб берди.

Учрашув чоғида томонлар давлат ва жамоат қурилишининг турли соҳаларида эришилган ютуқларнинг самарадорлигини баҳолаш учун халқаро ташкилотлар томонидан қўлланиладиган методология ва мезонлар бўйича фикр алмашди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг